АсосийShou-biznes

Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлади

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлаган. Аввалроқ "Буюклар бисотидан" рукнидаги яна бир янги албомдан жой олувчи Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланаётган қўшиқлар устида иш бошлангани ҳақида хабар бергандик. 

Қўшиқлар тайёр бўлгач ижодий жамоа "Ёшлар" телерадиоканали ходимлари билан бирга янги дастурни тасвирга олиш мақсадида Тошкентдан жўнаб кетишади. 

Лутфийхонлик 2 июнь куни юртимизнинг қай гўшасида тасвирга туширилиши тўғрисидаги тахминларигизни ёзиб қолдиринг. Тўғри жавобни биринчи бўлиб қолдирган мухлис яқин кунларда тайёр бўлувчи "Буюклар бисотидан: Лутфий" аудио CD албомини қўлга киритади.


 

Бошқа янгиликлар