АсосийJamiyat

5 ойдан бери Ҳиндистондаги қамоқхонада сақланаётган ўзбекистонлик аёл уни нимада айблашаётганларини тушунмаяпти

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Барно Жўраева беш ойдан бери Ҳиндистонда қамоқда ўтирибди. У ўзига нисбатан қандай айблов илгари сурилаётганини тушунмаяпти, деб ёзади “Новости Узбекистана” нашри Hindustan Times газетасига асосланиб, хабар бермоқда

Нашрнинг ёзишича, Барно Жўраева на инглиз тилини, на бошқа маҳаллий тилларни билмайди. 

37 ёшли Барно Жўраева 5 ойдан бери Ҳиндистондаги Bhopal қамоқхонасида сақланмоқда. 

Аёлнинг айтишича, унга уйқу дори ичириб, қўшни Непалдан ўғирлаб келишган. Барно Жўраева бирорта чет тилини билмагани учун ўзига қўйилаётган айблан нимадан иборатлигига тушунмаяпти. 

Барно Жўраева ўтган йилнинг 9 декабрида мамлакат ҳудудида визасиз яшаб келгани учун ҳибсга олинган эди. 

Нашрнинг ёзишича, ўтган йилнинг 10 декабридан бери Барно Жўраева иши бўйича саккиз марта суд бўлиб ўтган. Улардан биронтасида ҳам ўзбек тилини биладиган таржимон иштирок этмаган.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳам Барно Жўраева ҳақида етарли даражада маълумотга эга эмаслиги айтилмоқда. Элчихона вакиллари маҳаллий полициядан бир неча бор айбланувчининг паспорт нусхасини уларга юборишни сўраган. Полиция эса нусхани ҳалигача юбормаган. Бунинг сабаби сифатида эса чет давлатлар элчихоналари билан бевосита ҳамкорлик қилиш полициянинг ваколатига кирмаслиги кўрсатилмоқда.


Бошқа янгиликлар