АсосийShou-biznes

Асал Шодиева Instagram’даги саҳифасини қайтариб олди

Актриса Асал Шодиеванинг Instagram’даги саҳифасига хакерлар ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик. 

27 май куни актриса  Instagram’даги шахсий саҳифаси ўзига қайтарилганини маълум қилди.
 
“Ассалому алайкум, дўстларим ва ҳамкасбларим. Яқин кунларда интернет тармоқларида менинг Instagram’даги саҳифам хакерлар томонидан бошқарилаётган эди. Бугун мен ўз саҳифамни тиклаб, сизлар билан яна биргаман. Келтириб чиқарилган ноқулайликлар, дилхиралик ва иккиланишлар учун узр сўрайман. Ҳурмат билан Асал Шодиева”,—деб ёзди актриса.
 
Эслатиб ўтамиз, Асал Шодиева 5 июнь куни Шоҳруҳхонга турмушга чиқяпти.


 

Бошқа янгиликлар