1

Германияда сув тошқини оқибатида кўчадаги автомобиллар ҳам оқиб кетди

ДУНЁ 30.05.2016, 16:47
Германияда сув тошқини оқибатида кўчадаги автомобиллар ҳам оқиб кетди

Германия жанубида кучли ёмғир оқибатида сув тошқини юзага келиб, уч киши ҳалок бўлган. 29 май куни кечқурун мамлакатнинг жанубий қисмида момақалдироқ бўлиб, кучли дўл ёққан, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Табиий офатдан Баден-Вюртемберг ва Бавария ҳудудлари кучли талафот кўрган. Маълумотларга кўра, Баден-Вюртембергда ўт ўчирувчи ва уни қутқармоқчи бўлган киши ҳалок бўлган.

Хайльброннда ертўла-гаражда қамалиб қолган одам ҳам ҳалок бўлган. Маҳаллий полициянинг хабар беришича, табиий офатни бартараф этиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хайльбронн шаҳри бошқаларига қараганда жиддий талафот кўрган.   

Ижтимоий тармоқларда кўчада дуч келган нарсани, ҳаттоки автомобиль, юк машиналарини оқизиб, ювиб кетаётган тошқин акс эттирилган видеолар пайдо бўлган. Баъзи бир туманларда автомобиль йўллари беркилиб қолган.

Браунсбах шаҳрида дарё қирғоғидан тошиб кетган. Аҳолининг асосий қисми эвакуация қилинган, қурбонлар йўқ.

Синоптиклар пўртана мамлакатнинг шимоли-шарқий томонига қараб ҳаракат қилаётганини маълум қилган. Бранденбург аҳолиси 30 май куни пўртанадан огоҳлантирилган.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1