Сергели туманида аҳолидан коммунал хизматлар учун ундирилган маблағни ўзлаштирган ХУЖМШ аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “С.Ш.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати мансабдор шахслари аҳолидан уй-жой коммунал хизмати учун йиғиб олинган 193 млн сўм нақд пулларни ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






