Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида қурол аслаҳа омборида юз берган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди ва 19 киши жабрланди.
Бу ҳақда Ҳиндистоннинг "Индия тудей" телеканали хабар берди. Маҳаллий аҳолининг гувоҳлик беришича, ярим кечаси портлаш овозлари эштилган. Яқин орадаги аҳоли яшаш пунктларидан одамлар эвакуация қилинмоқда, дея хабар беради "Россия 24" телеканали.