1

Хитойда дунёдаги энг узун ойнаванд кўприк қурилди

ДУНЁ 31.05.2016, 14:34
Хитойда дунёдаги энг узун ойнаванд кўприк қурилди

Хитойда дунёдаги энг узун ва энг баланд ойнаванд кўприкни қуриш ишлари якунланди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

Мазкур кўприк Хунань провинциясидаги Чжанцзяцзе Миллий Боғида жойлашган. Кўприкнинг узунлиги 393 метрни ташкил этади. У ер сатҳидан 300 метр баландликда жойлашган.

Кўприк бир вақтнинг ўзида 800 кишини кўтара олади.

Кўприкни қуриш ишлари ўтган йилнинг сўнггига қадар тугатилиши режалаштирилган эди. Бироқ уни қуриш ишлари яқинда тугалланди.

Шундай бўлса ҳам кўприк ҳали фойдаланишга топширилмаган. Хитойдаги кучли ёмғирлар сабаб, унинг очилиш маросими июль ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1