АсосийJamiyat

Миллий университет кутубхонасидаги XIII - XIX асрларга оид 2,6 млрд. сўмлик 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон - торож қилингани аниқланди — Бош прокуратура

'Миллий университет кутубхонасидаги XIII - XIX асрларга оид 2,6  млрд. сўмлик 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон - торож қилингани аниқланди — Бош прокуратура'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда XIII-ХV асрларда ёзилган ўнлаб нодир қўлёзмалари ЎзМУ кутубхонасидан йўқолганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилди.

Ўрганишда Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII - XIX асрларга оид қиймати 2,6  млрд. сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон - торож қилинганлиги ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 19 февраль куни университетнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатларига киришилди.

Тергов устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.

    Бошқа янгиликлар