АсосийJamiyat

“Қамчиқ” довонида “Лаcетти” ҳандаққа тушиб кетди

'“Қамчиқ” довонида “Лаcетти” ҳандаққа тушиб кетди'ning rasmi

 Кеча, соат 18:34 да А-373-халқаро автомобил йўлининг “Қамчиқ”  довонидан ўтган 238-километрида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Лаcетти”  русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетган.  Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

 Зудлик билан воқеа жойига “Қамчиқ”  Махсус қидирув,  ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари ҳамда тегишли хизматлар етиб бориб,  махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни ҳандақдан чиқариб олишган.  

 Ҳодиса оқибатида  тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар