Марказий банк департамент директори Акмал Назаров АОКАда ўтказилган брифингда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.
Ўтказилган ўрганишлар ва назорат тадбирлари натижасига кўра, хизмат кўрсатишда истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган 16 та тижорат банки ва 8 та микрокредит ташкилотидан жами 1 177 млн. сўм миқдорида жарималар ундирилди.
Банкларга нисбатан кўрилган чоралар таъсирчанлигини ошириш мақсадида ундирилган жарималарнинг 829 млн. сўми ёки 70 фоизи қоидабузарликлар йўл қўйилишига сабабчи бўлган банкларнинг 466 нафар масъул ходимлари ҳисобидан қопланди.
Шу билан бирга, тижорат банклари томонидан қоидабузарликларга йўл қўйган 269 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.






