АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида ёмғир ёғиши хабар қилинди

'Бугун Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида ёмғир ёғиши хабар қилинди'ning rasmi

Бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабар қилди. 

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво ҳарорати 16-18° илиқгача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Сел келиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар