Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:
- Магистратуранинг охирги босқич талабаларига 0,5 ставкагача педагогик фаолият олиб боришга рухсат берилади;
-Танловда иштирок этувчи талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш вазирликнинг махсус электрон платформаси орқали амалга оширилади;
- ОТМнинг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш ва баҳолашнинг янги KPI тизими жорий этилади;
- Педагогларнинг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан аноним баҳоланади.
Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали қолдиринг!






