1

Тошкентда “права” алмаштириш учун “Сўнгги мижозгача” иш режими жорий этилган

ЖАМИЯТ 26.02.2022, 21:08
Тошкентда “права” алмаштириш учун “Сўнгги мижозгача” иш режими жорий этилган

Аввалроқ хабар қилинганидек, сўнгги вақтларда ДХМда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ташриф буюрувчилар оқими сезиларли ошган.

 Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштиришнинг сўнгги муддати ўтган йили декабрь ойидан 2022 йил 31 декабргача узайтирилган.

Шунга кўра, 2022 йил 31 март куни эски гувоҳномаларни алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланади.

Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Сергели, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод тумани ДХМда “Сўнгги мижозгача” иш режими ташкил қилинган.

Бунда, ҳайдовчилар мазкур ДХМлар орқали душанбадан-жумагача соат 09:00 дан кечгача ҳамда шанба куни соат 09:00 дан 13:00 гача хизматдан фойдаланиши мумкин.

Маълумот учун:

Эски "права"ни янгисига алмаштириш учун бевосита ваколатли идора – ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1