"Uzbekistan Airways" Бирлашган Араб Амирликлари шаҳарларига кириш қоидалари ўзгарганлигини маълум қилди.
2022-йил 26-февралдан бошлаб йўловчилар мамлакатга кириш учун учта амалдаги ҳужжатдан бирини тақдим этишлари керак:
• ЖССТ ёки БАА томонидан тасдиқланган эмланганлик (2 доза) тўғрисидаги сертификат;
• Cовид-19 тестининг манфий натижаси (амал қилиш муддати 48 соат);
• йўловчининг 1 ой ичида Cовид-19 дан тузалиб кетганини тасдиқловчи тиббий маълумотнома (соғайган санаси ва БААга келган санаси).
Юқорида кўрсатилган барча сертификат/ҳужжатлар инглиз ёки араб тилларида чоп этилиши ва ҚР-кодига эга бўлиши керак.
Юқоридаги талаблар бажарилмаган ҳолда, йўловчилар самолётга қўйилмайди.






