2022 йил 24 февраль куни соат 23:30ларда 4 нафар номаълум шахслар Тошкент шаҳар “Қўйлиқ бозори” ҳудудидаги ер ости йўлидан ўтиб кетаётган Самарқанд вилоятида яшовчи 17 ёшли йигит тўхтатишиб, унга таҳдид қилишиб, чўнтагида бўлган баҳоси 1.300.000 сўмлик “RedMi” русумли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинишган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят муқаддам судланганлар 23 ёшли Ж.Р. (эркак), 28 ёшли Б.А. (эркак), 26 ёшли Б.Ҳ. (аёл) ҳамда 18 ёшли Қ.М.лар (аёл) томонидан содир этилганлиги, талончилик йўли билан билан қўлга киритган “RedMi” русумли уяли телефон аппаратини эса Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган “Қўйлиқ” бозорида ўзларига нотаниш бўлган фуқарога 350.000 сўмга сотиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






