Туркия жанубида мактаб ўқувчилари минган автобус суғориш каналига ағдарилиб, 14 киши ҳалок бўлган, 26 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри.
Бу воқеа якшанба куни кечқурун, Усмония вилоятида рўй берди. Маълумотларга кўра, мактаб ўқувчилари минган автобус экскурсия учун Искандариядан Қоратепа қалъаси томон кетаётган бўлган, ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳалокатни тасодифий йўловчилар кўриб қолиб, жабрланганларга ёрдам беришга ҳаракат қилишган. Воқеа жойига кўплаб қутқарувчилар, бир неча “Тез ёрдам” машиналари етиб келган.
Олти нафар бола, саккиз нафар одам воқеа жойида, бир киши касалхонада вафот этган. Уч киши эса оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган. Воқеа жойида ҳамон қидирув ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
06.05.2024, 13:48
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...03.02.2023, 10:42
Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...30.01.2023, 12:13
Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...27.05.2022, 08:34
Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобус (электробус)га чиқишда унинг олд эшигидан, тушаётганда эса орқа эшиклардан фойдаланиш тартиби жорий этилди."Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати...