Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда, чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқни ташкил этади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. тилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.






