Россия пойтахтида илк маротаба 60 ёшли аёл она бўлди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
2016 йилнинг 24 май куни 60 ёшли москвалик аёл оналик бахтига муяссар бўлди. Ҳомиладорлик ЭКО ёрдамида амалга оширилган. Ҳомиладорликнинг 34 ҳафтасида кесарча кесиш операцияси ўтказилган. Чақалоқ ўғил бола бўлиб, оғирлиги 2,32 килограмм бўлган, туғруқдан кейинги илк суткада диффузли кислород ёрдамида нафас олган.
Чақалоқ кўкрак сутини эммоқда. Ҳозирда она ва бола ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Аёлнинг айтишича, ҳомиладорлиги енгил кечган, бошқоронғилик, шишлар уни безовта қилмаган, фақат охирги тўрт ҳафтада қон босими кўтарилган, холос.