1

Нега «семазен»ларнинг боши айланмайди? Сўфийларнинг Само рақси ҳақида нималар маълум?

МАДАНИЯТ 07.03.2022, 13:09
Нега «семазен»ларнинг боши айланмайди? Сўфийларнинг Само рақси ҳақида нималар маълум?

Само рақси Мавлоно Жалолиддин Румий (1207-1273) илҳоми билан яратилган ва ривожланган дунёдаги энг сирли рақс сифатида танилган. Мавлонога эса, Шамс Табризий ўргатгандир. Дарҳақиқат, чуқурроқ қаралса, бу Мавлавий дарвешларнинг зикр маросимидир. Най каби нозик чолғу асбоблари жўрлигида қўлларини икки томонга очиб, ўнг кафтини осмонга, чап кафтини ерга қаратиб, Ҳудодан олиб, халққа бериш каби тушуниладиган маросим сифатида умумлаштириш мумкин. Бу ерда мусиқа мулоҳаза қилишга ёрдам берувчи воситадир.

Вақти-вақти билан сайёҳлик намойиши сифатида қабул қилинган Само аслида чуқур маъноларга эга бўлган ва асрлар давомида яшаб келаётган бир маросимдир.

Нега айнан айланишЧунки борлиқнинг асосий шарти айланишдир. Электронлар ядро атрофида 1000 дан 100 000 км гача тезликда айланади. Массалари бир-биридан фарқ қилмайдиган электронлар турли энергия даражаларига эга ва 7 хил орбиталда айланади. Электроннинг бу тез ва чексиз айланиши мавжуд бўлган ҳамма нарсанинг моҳиятидир. Коинотдаги ҳамма нарса бу айланиш туфайли омон қолади. Юлдузлар, сайёралар, танадаги қон, ердаги ҳаёт, ҳамма нарса уйғунликда айланади.

Кийимлар ва уларнинг маънолари

Теннуре (оқ кийим) поклик ва нафснинг кафани, Сикке, дарвеш тожи (узун бош кийими), нафснинг қабр тошини, қора нимча эса руҳнинг рамзидир.

Қулоқлар тангалар билан ёпилган, Бу эса, дунёни эшитмасдан ёлғиз Аллоҳга юзланишни ифодалайди.

Само рақсига рақс тушувчи дарвешларга «семазен», Само ўйналадиган жойга «самохона» дейилади.Самохонанинг доирасимонлиги Коинотнинг тимсолидир.

Нега «семазен»ларнинг боши айланмайди?

Айланаётган дарвешлар ҳудди ернинг 23 даражалик бурчаги каби бошларини 20-25 даража чапга буришади. Бу эгилиш ички қулоққа таъсирларни нейтраллаштиради ва бош айланишига олиб келмайди. Шу билан бирга, улар фақат бир нуқтага, чап қўлнинг бош бармоғига қарашади. Улар атрофдаги нарсаларга аҳамият бермайдилар, улар ҳамма нарсани туман ҳолатида кўришади. 

Най илоҳий нафасни ифодалагани учун пуфланади. Дарвешлар бир вақтнинг ўзида кафтлари билан ерга уришади. Бу зарба қиёмат куни ва Сирот кўпригини англатади. Дарвешларнинг ўрнидан туришлари Коинот шаклланганидан далолатдир.

Кўриб турганингиздек, бу рақс оддий, кўнгилочар рақс эмас, балки, ҳар ҳаракатида илоҳий маъно яширинган рақсдир. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1