Ғазо шаҳрида яшовчи болакай “Ўргимчак-одам” кийимида эгилувчанлик бўйича дунё рекордини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Ғазо шаҳрида яшовчи 12 ёшли фаластинлик Муҳаммад ал-Шайх акробатик трюклари туфайли “Ўргимчак одам” лақабини олди. Бола эгилувчанлиги туфайли Гиннеснинг рекордлар китобига киришга умид қилмоқда. Ҳозирча маҳоратини ошириш устида тинимсиз машқ қилмоқда. Унга спортзал ҳам, мураббий ҳам керак эмас, машқ қилиш учун жой танламайди — устига “Ўргимчак-одам” кийимини кийганча кўчада, пляжда, уйида ҳам керакли машқларни бажариб кетаверади. Қуйида “Ўргимчак-бола”нинг машқ жараёнида тушган расмлари билан танишишингиз мумкин.