АсосийJamiyat

Эгизак фарзанди бор машҳурлар ҳақида биласизми?

'Эгизак фарзанди бор машҳурлар ҳақида биласизми?'ning rasmi

Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида шундай оилалар борки, бирданига қўшалоқ бахтга сазовор бўлган: уларнинг эгизак фарзандлари бор. Бу ҳақда "Замон" нашри ёзмоқда. 

Аваз Охун 2019 йилнинг май ойида  эгизак қиз фарзандли бўлган. У ҳозирча фарзандларини омма эътиборига "кўз-кўз" этганича йўқ.

Таниқли актриса Юлдуз Хамидованинг ҳам эгизак қиз фарзандлари бор. Айни пайтда актриса қизларининг ўқиши  сабабли АҚШда, улар билан бирга яшайди.  Актриса эгизак қизларини 2020/2021 йилларда турмушга узатган.

Актёр ва телебошловчи, "Аристократлар" гуруҳи аъзоси Диёрбек Бегжонов 2019 йилда эгизак қиз  фарзандли бўлган. Унинг эгизаклари ҳозир икки ёшда. 

Хонанда Улуғбек Ҳолиқовнинг бир ўғил, бир қиз эгизаклари бор. Хонанда бу ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида хабар берган.

Таниқли хонанда Райҳон Ғаниеванинг Имрон ва Ислом исмли эгизак ўғил фарзандлари бор.

Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедованинг ҳам эгизак қизларнинг онаси. Улар ҳам онасининг йўлидан кетган — “Томоша” гуруҳида рақс саҳналаштиради.

"Дизайн" гуруҳининг аъзоси, қизиқчи Абдураҳмон Мавлонов ҳам эгизак ўғил фарзандларнинг отаси. Бу ҳақда қизиқчи ўзининг Instagram'даги саҳифаси орқали эълон қилган.

    Бошқа янгиликлар