АсосийJamiyat

Тошкент ва Урганч шаҳарларидан Санкт Петербургга қўшимча рейслар йўлга қўйилади — Uzbekistan Airways

'Тошкент ва Урганч шаҳарларидан Санкт Петербургга қўшимча рейслар йўлга қўйилади — Uzbekistan Airways'ning rasmi

Шу йилнинг 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг икки шаҳридан Санкт Петербургга қўшимча рейслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати маълум қилди.

"Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент ва Урганч – Санкт-Петербург – Урганч йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди.

Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 2022 йилнинг 16 ва 23-март кунлари, Урганч – Санкт-Петербург – Урганч йўналиши бўйича эса 17, 20 ва 23-март кунлари амалга оширилади", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар