АсосийJamiyat

Ўзбекистон Россия билан туризм соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди

'Ўзбекистон Россия билан туризм соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди'ning rasmi

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко икки давлат ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш учун шароит яратиш бўйича чора-тадбирлар режасини имзолади.

Қўшма режа 20 та чора-тадбирни қамраб олган. Жумладан:

- Ўзбекистон ва Россия туризм йили ўтказилади.

- «Буюк ипак йўли» трансчегаравий сайёҳлик йўналиши йўлга қўйилади.

- Фестиваль, гастроном, экстремал, қишки каби туризм турлари бўйича махсус сайёҳлик пакетлари ишлаб чиқилади.

- Ўзбекистон ва Россия талабалари учун танишиш саёҳатлари ташкиллаштирилади.

Бундан ташқари, Ҳукуматлараро комиссия доирасида туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича алоҳида Ўзбекистон-Россия қуйи комиссияси тузилади.

"Туризм алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорликдаги ишлар янги йўналишлар очиш, давлатларимиз фуқароларининг қулай дам олиши учун имконият яратади", - деди Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко.

    Бошқа янгиликлар