АсосийJamiyat

Ўзбекистон Cotton Campaign халқаро коалициясининг ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилиш қарорини олқишлайди — Президент матбуот котиби

'Ўзбекистон Cotton Campaign халқаро коалициясининг ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилиш қарорини олқишлайди — Президент матбуот котиби'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Cotton Campaign коалицияси Ўзбекистон пахтасига 2009 йилда эълон қилинган бойкотни бекор қилди

Cotton Campaign халқаро коалициясининг Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини Ўзбекистон олқишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

"12 йилдан ортиқ амал қилган бойкот мамлакатимизда 2021 йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан бекор қилинди.

Бундан илгарироқ Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон пахтачилигида тизимли болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга чек қўйилганини эътироф этди.

Буларнинг барчаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бундан буён ҳам қатъий давом эттирилиши ва улар ортга қайтмаслигидан далолатдир", - дейилади Асадов хабарида. 

    Бошқа янгиликлар