АсосийJamiyat

Самарқандда банкоматни ўмармоқчи бўлган 17 ёшли ўспирин қўлга олинди

'Самарқандда банкоматни ўмармоқчи бўлган 17 ёшли ўспирин қўлга олинди'ning rasmi

Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими ходимлари жорий йилнинг 26 февралидан 27 февралга ўтар кечаси соат 00:16лар атрофида Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган “Ҳамкорбанк” Самарқанд вилояти филиали биноси олдидаги ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчасида номаълум шахс темир жисм билан банкоматни очаётганини кузатиб, уни қўлга олган. Бу ҳақда "Замон" хабар бермоқда

Фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Самарқанд шаҳар 5-сон ИИБга олиб борилганда ушбу фуқаро 2004 йил туғилган, Жомбой туманида яшовчи фуқаро эканлиги маълум бўлган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар