1

Сирдарёда маҳкумларни озодликка чиқариб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

ЖАМИЯТ 11.03.2022, 23:50
Сирдарёда маҳкумларни озодликка чиқариб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди

Унда фуқаро М.П. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг танишлари бўлган Жиззах вилоятида жойлашган манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар О. ва Х.ни кафиллик тўлови орқали озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, эвазига 136 млн сўм пулини пластик картага ўтказиш орқали қўлга киритганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1