1

Қорақалпоғистонда коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қалбакилаштириб сотаётган ҳамшира қўлга олинди

ЖАМИЯТ 12.03.2022, 00:48
Қорақалпоғистонда коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қалбакилаштириб сотаётган ҳамшира қўлга олинди

2022 йил 10 март куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТБ бошлиғи номига М.Т. исмли шахсдан келган аризада Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги кўп тармоқли оилавий поликлиникасида лаборант ҳамшираси, “Қ” исмли шахс “CОВИД-19” вирусига қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қалбакилаштириб, сотиш билан шуғулланиши маълум қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди. 

Аризага мувофиқ олиб борилган тезкор тадбир давомида Чимбой туманидаги кўп тармоқли оилавий поликлиникасида лаборант ҳамшира бўлиб ишловчи, 1976 й.т. У.Қ. аризачи M.T.гa фуқаролар Х.З., Д.А., Н.Ж., С.Т., А.И. ва А.С. номларига расмийлаштирилган, ваксина олмасдан туриб “CОВИД-19” вирусига қарши “Sputnik Light” номли ваксина билан эмланганлик тўғрисидаги сохта 6 дона сертификат маълумотномасини жами 300.000 сўм пул эвазига сотаётганда аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1