1

Ўзбекистонда автотранспорт воситаларига тарихига оид маълумотларни аниқлаш ва олиш имконияти яратилмоқда

ЖАМИЯТ 12.03.2022, 01:07
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларига тарихига оид маълумотларни аниқлаш ва олиш имконияти яратилмоқда

Жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 9 март куни Вазирлар Маҳкамасининг яна бир муҳим қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан “Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб автомобилларга оид маълумотларни тақдим этишга бўйича “Автомобиль тарихи” давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилади.

“Автомобиль тарихи”га оид маълумотларини ЯИДХП (my.gov.uz), Давлат хизматлари марказлари, веб-сайтлар ва мобиль иловалар орқали шартномавий асосда аниқлаш ва олиш мумкин бўлади.

Хизматдан фойдаланишда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи, мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли автотранспорт воситаларидан ташқари Ўзбекистон Республикасида руйхатдан ўтган барча автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.

“Автомобиль тарихи”да автотранспорт воситасига доир қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

- автотранспорт воситасининг агрегат маълумотлари (давлат разами белгиси, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, русуми, ишлаб чиқарилган йили, тури, кузов (шасси) рақами, вазни, двигатель рақами ва қуввати, ёнилғи тури, ранги, ўриндиқлар сони, алоҳида белгилари ёки ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса);

- босиб ўтган масофаси (мавжуд булса);

- фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (ишончнома, ижара, хадя, мерос, олди-сотди шартномаси ва бошқалар);

- йўл-транспорт ходисаси содир этилганлиги (мавжуд бўлса);

- мавжуд бўлса автотранспорт воситаси иштирокида содир этилган қоидабузарликлар;

- автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги (мавжуд бўлса);

- автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

- божхона расмийлаштирувидан ўтган санаси тўғрисидаги маълумотлар (агар божхона расмийлаштирувидан ўтган бўлса);

- автотранспорт воситасига йўловчи ташиш буйича лицензия варақаси олинганлиги (олинмаганлиги) хакидаги маълумотлар.

Эътибор беринг, ушбу маълумотлар автотранспорт воситасининг руйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси, рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаси серияси ва рақами асосида сўровга асосан реал вақт режимида тақдим этилади. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилса давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.

“Автомобиль тарихи” ҳақидаги маълумотнома QR-код (матрик штрихли код) қуйилган ҳолда реал вақт режимида расмийлаштирилади. 

Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

“Автомобиль тарихи” бўйича давлат хизматини кўрсатиш ва автотранспорт воситасига оид маълумотларни тақдим этишда шахсга доир маълумотлар ошкор этилмайди. Автотранспорт воситасининг эгасига доир тўлиқ маълумотлар фақатгина автотранспорт воситаси мулкдори томонидан ўзининг автотранспорт воситаси тарихини олиш учун йўллаган сўровномасига асосан берилади.

“Автомобиль тарихи”га оид маълумотнома ахборот хусусиятига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди.

Ушбу хизманинг жорий этилиши фуқароларимиз томонидан иккиламчи бозордан автотранспорт воситасини харид қилишларида айрим “фиригарлар”га алданиб қолишларини олдини олишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 

бошқарма бошлиғи Бунёд АЗИЗОВ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1