1

Ангренда кучли ёғингарчилик сабаб бир киши сой ўзанида қолиб кетди — ФВВ

ЖАМИЯТ 12.03.2022, 01:56
Ангренда кучли ёғингарчилик сабаб бир киши сой ўзанида қолиб кетди — ФВВ

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи-диспетчерлик хизматига 11 март, соат 15:20 да шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қорабоғсой” сойида фуқаро С. Ж. кучли ёғингарчилик натижасида сой ўзанида қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.  Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди. 

Натижада, қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, фуқарони сой ўзанидан олиб чиқдилар. Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар марказий шифохонасига юборилди. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1