1

«Қамчиқ» довони вақтинча ёпилди. Довонда қор кўчкиси хавфи бор

ЖАМИЯТ 12.03.2022, 10:14
«Қамчиқ» довони вақтинча ёпилди. Довонда қор кўчкиси хавфи бор

Қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли «Қамчиқ» довонидан ўтган автомобиль йўли транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Матбуот хизмати маълум қилди.

— "Водий-Тошкент" ҳамда "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчилардан ушбу вазиятни тўғри тушуниб, довон йўлида хизмат олиб бораётган ходимларнинг ишораларига қатъий риоя қилишни сўраймиз.

Қор кўчкиси хавфи бартараф этилгандан сўнг, довон йўлида ҳаракатланишга рухсат этилиши бўйича қўшимча ахборот берилади, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1