1

Манзарали дарахтлар кўргазмасида тақдим этилган ҳеч бир дарахт кўчати мажбуран сотилаётгани йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

ЖАМИЯТ 12.03.2022, 11:09
Манзарали дарахтлар кўргазмасида тақдим этилган ҳеч бир дарахт кўчати мажбуран сотилаётгани йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан ташкил этилган "Яшил макон" - манзарали дарахтлар кўргазмасида тақдим этилган ҳеч бир дарахт кўчати тадбиркорлар ёҳуд давлат ташкилотларига мажбуран сотилаётгани йўқ. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Матбуот хизмати маълумот берди.

Тадбирнинг мақсади иштирокчиларни шаҳарга қандай дарахтларни қай тарзда экилгани маъқул ва тўғри бўлиши ҳақида хабардор қилиш. Бу йўналишда муҳим маълумот ва тавсияларни беришдан иборат.  

Кўкаламзорлаштириш ишларига ҳисса қўшишни истаганлар ўз хоҳишларига кўра исталган жойдан дарахт ва гул кўчатларини сотиб олишлари мумкин.

Шаҳарни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришда Ободонлаштириш бош бошқармаси ўз режаси асосида мустақил иш юритади, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1