1

''Қамчиқ'' довонида йўлнинг остки тупроқ қисми ўпирилиб тушди

ЖАМИЯТ 12.03.2022, 13:10
''Қамчиқ'' довонида йўлнинг остки тупроқ қисми ўпирилиб тушди

''Қамчиқ'' довонида йўлнинг остки тупроқ қисми ўпириб тушди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" етакчи мутахасиси Эркин Абдулаҳатов хабар қилди. 

Маълум қилинишича, довондаги икки тунель орасида ҳудудда бир кеча кундузда жуда ҳам кўп ёғган ёғингарчиликда ҳосил бўлган сув оқими автомобиль йўли остки тупроқ қисмини ўпириб туширган.  

Автомобиль йўли машина қатнови учун хавфли ҳолатга келган. Хавф довонда махсус ташкилотлар томонидан бартараф этилмоқда.

Маълумот учун ''Қамчиқ'' довонида кеча кундуз куни ва кечаси бир сутка давомида умумий 75 мм ёғин ёғган. Солиштириш учун бу ёғин миқдори Қорақалпоғистоннинг кўплаб станцияларида бир йилда ёғади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1