АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёғаётган ёмғир қорга айланади

'Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёғаётган ёмғир қорга айланади'ning rasmi

"Ўзгидромет" марказнинг хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Шимолда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, момақалдироқ пайтида шамолнинг кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 11-16° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.  

Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-14° илиқ илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар