АсосийJamiyat

Самарқандда юк автомобили ағдарилиб кетди

'Самарқандда юк автомобили ағдарилиб кетди'ning rasmi

2022 йил 13 март куни соат 06:30ларда Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 11 километрида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Э.Қ. "DAF" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб бораётган вақтида бошқарувни йўқотиши натижасида йўлнинг ўнг томонига ағдарилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

️Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар