Бугун, 13 март куни соат 16:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг “Тахтақорча” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бунга сабаб, М-39 автомобил йўлининг “Тахтақорча” довони қисмида ўтувчи (1138-1141 километрида) кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобил йўлида қисман ўприлиш юзага келган.
Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
“Тахтақорча" довонини қайта очилиши бўйича ФВВ Матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади.






