АсосийJamiyat

Тинимсиз ёғиб ўтган ёмғир сабаб Бухородаги "Талипоч қалъа дарвозаси" деворининг бир қисми ўпирилиб тушди

'Тинимсиз ёғиб ўтган ёмғир сабаб Бухородаги "Талипоч қалъа дарвозаси" деворининг бир қисми ўпирилиб тушди'ning rasmi

 11 март куни ҳафта давомида кузатилган муттасил ёғингарчилик оқибатида Бухоро шаҳридаги "Талипоч қалъа дарвозаси" чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бухоро вилоят ҳокимияти, Маданий мерос бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Бухоро минтақавий  реставрация маркази, Бухоро вилоят  маданий мерос бошқармаси масъул ходимлари ва бошқарманинг махсус эскспертларидан иборат Жамоатчилик Илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ҳодисани ўрганиб чиқишди.

Ўрганиш натижасига кўра, XVI асрга тегишли қалъа 2003 йилда қайта тикланган. Ўтган йиллар давомида унинг атрофидаги деворнинг чап қаноти ортидаги маданий қатламларнинг чўкиши, қоплама деворларида ёриқлар пайдо бўлиши ҳамда жорий йилнинг март ойида кузатилган доимий ёғингарчилик деворнинг чўкиши ва қулаб тушишига олиб келганлиги аниқланган.

"Ҳозирда соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан мазкур объектнинг атрофини ўраб олиш, мазкур ҳуддудда яшовчи фуқаролар ва объектга ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди",-дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кучли ёмғир нафақат қадимий ёдгорликлар, масжидлар деворини ҳам қулатмоқда.

Марғилондаги Сафед тўда масжиди девори ҳам тинимсиз ёмғир сабабли қулаб тушди.

    Бошқа янгиликлар