АсосийJamiyat

"Сизларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ечиш учун ўзим келдим"

'"Сизларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ечиш учун ўзим келдим"'ning rasmi

Бугун Наманган вилоятидан қайтган Муротжон Азимов воҳада туғилиб, пойтахтда фаолият юритаётган тадбиркор ва ишбилармонлар билан учрашмоқда. Бу ҳақда ҳокимлик хабар берди.

Учрашувни очиб берган вилоят ҳокими салоҳияти ва имконияти юқори бўлган воҳада ҳам бугунги тадбиркорлар фаолиятини кенгайтирса, тадбиркор учун ҳам, вилоят аҳолиси ва бюджети учун ҳам фойдали бўлишини таъкидлаган.

"Вилоятимизда ҳам фаолиятларингизни кенгайтириш учун сизларга тўсиқ бўлаётган ёки дуч келаётган муаммоларингизни ечиш учун ўзим келдим", - деди Муротжон Азимов. 

"Бугунги бизнес форум бу ерга келган ҳар бир воҳадошимиз учун ўз фикрини очиқ билдирадиган минбар вазифасини бажаришига ишонаман",-дейди ҳоким.

Айни дамда мулоқот давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар