"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 14 март кундуз куни Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шунингдек момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Фарғона водийси бўйича кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди.
Момақалдироқ пайтида шамолнинг кучайиши 25-28 м/с га етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 11-16° илиқ атрофида бўлиши сақланиб туради.
Пойтахт Тошкентда ҳам вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-16° илиқ бўлади.






