Италия шимолида украиналик қочқинлар бўлган автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Zamon.uz' хабар бермоқда.
Воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Италия давлат радиоси. Ҳодиса қурбони аёл бўлган. Яна бир неча киши жароҳатланган. Автобусда жами 50 га яқин йўловчи бўлган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Бахтсиз ҳодиса Эмилия-Романя минтақасидаги Форли шаҳри яқинида содир бўлган. Автобус қаерга кетаётгани эса номаълум.






