Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига сифатсиз буюмлар туфайли ариза қолдирганлар муаммоси ҳал этилди. Бу ҳақда Федерация "Darakchi.uz"га маълум қилди.
Қайд этилишича, мурожаатчи Отабек Абдуллаев Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган “Ин Март” дўконидан 11 400 000 сўмга скутер харид қилган. Бироқ скутер сифатсиз чиқиб, истеъмодчи ундан фойдалана олмаган. У бундан норзи бўлиб, Жарқўрғон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган. Жамият ходимлари мурожаатни ўрганиш жараёнида скутер аккумулятори носозлиги аниқланган. Истеъмолчининг мурожаати асосли деб топилиб, аккумулятор янгисига алмаштириб берилгани айтилади.
Яна бир мурожаатчи Ирина Дамкратова ҳам Федерацияга мурожаат қилиб, Ўрикзор буюм бозоридан 1 700 000 сўмга болалар аравачисини сотиб олганини айтиб, бироқ, аравача сифатсиз эканлигини маълум қилган. Учтепа тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ушбу холатни кўриб чиқишганда, чиндан аравача ишлатишга яроқсиз эканлиги маълум бўлди. МЧЖдан истеъмолчига арвача учун тўлаган 1 700 000 сўми қайтарлишига эришилди.
"Аслида ҳар бир ота-она фарзанди учун энг яхшиларини илинади. Гоҳида тажрибасизлигимиз, гоҳида соддалик сабаб адашиб қолиш ҳолатлари ҳам бўлиб туради. Болалар ва ўсмирлар учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва сотувчи ҳар бир тадбиркор бу уларнинг ҳаётига хавф солмайдиган маҳсулот бўлишига ҳаракат қилиш лозим. Зеро ҳар қандай жамиятнинг, ҳар бир ота-онанинг эртаси фарзандлардир",-дея бу каби мурожаатларга муносабат билдиради федерация.






