"Ўзгидромет" 15-18 мартга об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 15 ва 18 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 16 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 17 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 16 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 17 мартда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ, 18 мартда кечаси 2°совуқ-3° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 15-17 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 15 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 7-12° илиқ, 16 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 11-16° илиқ, 17 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 11-16° илиқ, 18 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 15-16 мартда баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 15-16 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ, 17 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 11-16° илиқ, 18 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 15-16 мартда баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 15 мартда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 16 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ,17 мартда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° илиқ, 18 мартда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади..
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 15-16 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 17 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 18 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 11-16° илиқ, 16 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 17 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 18 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 15-16 мартда вақти-вақти билан кучли болади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 15-16 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 17 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 6-11° илиқ, 18 мартда кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.






