Нуробод тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, сессияда депутатлар томонидан Юлдашев Шерали Мамараимович номзоди Нуробод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шерали Мамараимович Юлдашев 1971 йилда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти мудири лавозимида фаолият олиб борган.






