1

Қозоғистонда 9 июнь мотам куни деб эълон қилинди

ДУНЁ 08.06.2016, 16:55
Қозоғистонда 9 июнь мотам куни деб эълон қилинди

Ақтўбе шаҳрида юз берган теракт муносабати билан 9 июнь Қозоғистонда мотам куни деб эълон қилинди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

“Ақтўбе шаҳридаги теракт натижасида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳолининг хотираси учун Қозоғистон Республикасида 2016 йилнинг 9 июни миллий мотам куни деб эълон қилинсин”, деб Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев фармонга имзо чекди. 

Расмий сайтда Нурсултон Назарбоев ҳужум оқибатида ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳолининг ҳалок бўлганлигини афсус ва надомат билан таъкидлаган: “Ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Пайшанба, 9 июнни ҳалок бўлганларнинг хотираси учун миллий мотам куни деб эълон қиламан. Топшириғимга биноан ички ишлар вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимиятлар ҳалок бўлган ва жабрланувчиларнинг оиласига ҳар томонлама ёрдам кўрсатади”.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1