АсосийJamiyat

Самарқанд туманига ҳам ҳоким тайинланди

'Самарқанд туманига ҳам ҳоким тайинланди'ning rasmi

Самарқанд тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати. 

Сессияда депутатлар томонидан Усманов Сирожиддин Хайрулаевич номзоди Самарқанд тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Сирожиддин Хайруллаевич Усманов 1979 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Юлдашев Шерали Мамараимович Нуробод тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар