Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган ҳужжатларга кўра, маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун 5 йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олимжон Саидов хабар берди.
Бу борада 8 та норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари, жумладан 2 та қонун, 1 та президент қарори ҳамда 4 та вазирлар маҳкамаси қарорлари тайёрланмоқда. Биринчиси бу – Президентнинг "Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш ва ўлимлар ҳолатини кескин камайтириш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора тадбирлари тўғрисида"ги Қарор лойиҳаси ишлаб чиқиляпти.
Жарима миқдори БҲМ нинг 50 баробари эътиб белгиланмоқда. Амалдаги жарима миқдори 40 баробар.






