АсосийJamiyat

Энди маст ҳолда автомобиль бошқарган шахс 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин

'Энди маст ҳолда автомобиль бошқарган шахс 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин'ning rasmi

Ички ишлар вазирлиги томонидан янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун 5 йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ бошлиғи Олимжон Саидов маълум қилди.

Олимжон Саидовнинг маълум қилишича, айни пайтда 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, иккита қонун, битта Президент қарори ҳамда тўртта ҳукумат қарори лойиҳалари тайёрланмоқда. “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш ва ўлимлар ҳолатини кескин камайтириш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси шулар жумласидан. 

Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига маст ҳолда машина ҳайдаганлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 5 йил муддатга маҳрум қилишни кўзда тутувчи ўзгартириш киритилиши кўзда тутилган. Амалдаги тартибга кўра транспорт воситаларини алкоголли ичимлик, гиёҳванд модда таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил-у олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилинади.  

Шу билан бирга маст ҳолда рулда ўтирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима солиниши қатъий белгиланмоқда. Амалдаги жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараварини ташкил этади.  

    Бошқа янгиликлар