АсосийJamiyat

ИИОга ишга кириш учун қандай синовлардан ўтиш лозим?  

'ИИОга ишга кириш учун қандай синовлардан ўтиш лозим?   'ning rasmi

Куни кеча  АОКАда "Ички ишлар органларига номзодларни танлаб олиш тартиби, янгилик ва имтиёзлар" мавзусида  ўтказилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда органга ишга кириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Янги тартибга асосан, номзодлар учун танловлар қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

– дастлабки ўрганиш;

– жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

– интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш;

– якуний суҳбат. 

Қайд этилишича, шу жумладан, хомзодларни хизматга танлаб олиш босқичлари ўзгартирилиб, фуқароларни тегишли ҳужжатларини расмийлаштириш танловлардан сўнг амалга ошириладиган бўлди.

  • Номзодлар томонидан тиббий текширув учун ортиқча маблағ сарфланиши олди олинди;
  • Иш самарадорлиги ошиб, хизматга қабул қилиш жараёни тезлашди;
  • Кадр ва тиббиёт ходимларининг ортиқча вақти ва меҳнат сарфи камайишига эришилди.

Шунингдек йўриқномада қуйидагилар белгиланган:

  • хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади, оммавий ахборот воситаларида ҳамда ички ишлар органларининг расмий нашрлари, веб-сайтларида бўш лавозимлар тўғрисида, шунингдек танлов ўтказилишидан камида бир ой олдин танлов ўтказиш жойи ва кунлари тўғрисида эълонлар жойлаштирилади;
  • номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда ҳар бир машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл – 30 баллни ташкил этади;
  • жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан жами тўпланган балли 15 баллдан паст бўлган номзодлар саралашнинг кейинги босқичига ўтказилмайди.

    Бошқа янгиликлар