Бугун, 19 март кундуз куни республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши давом этади.
Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларида куннинг биринчи яримида, Фарғона водийсида кун давомида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 4-6° илиқни ташкил этади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.






