АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади?

'Бугун Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади?'ning rasmi

"Ўзгидромет" марказининг хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат Қорақалпоғистонда кечга тамон баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ, шимолда 1-6° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-11° илиқгача кўтарилади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар