Нижний Тагил шаҳрида Россия кунини нишонлаш тадбирида Россия имсли қиз илк маротаба паспорт олди, деб хабар берди “Российская газета” нашри.
Байрам арафасида қизга паспортни шаҳар мэри Сергей Носов тантанали равишда топширди. У шаҳар аҳолиси номидан 2002 йил 10 июнда туғилган 14 ёшли Россия Шрамковани туғилган куни билан ҳамда байрам билан табриклаб, мамлакатнинг тенг хуқуқли фуқароси бўлгани билан қутлади. Сергей Носов Россия исми кам учрайдиган исмлигини, Россия давлати каби такрорланмас, чиройли эканлигини таъкидлади.
Қизга бу исмни отаси танлаган. У бир асарни ўқиганда, бош қаҳрамоннинг исми Россия бўлган. Шундан кейин рафиқаси билан келишиб, уларнинг ҳаётида иккита Россия — бири қизи, иккинчиси эса она Ватан Россия бўлади деган қарорга келишган.
Қизга туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олишга борган отани ФХДЁ ходимлари “бир айланиб келинг” деб ташқарига чиқариб, ўзлари юқорига қўнғироқ қилиб, қизчага Россия деган исм қўйиш мумкинлигини аниқлашга киришадилар. Натижада ота-она қизига нима учун бу исмни қўяётганлари ҳақида тушунтириш хати ёзишларига тўғри келди. Қизчанинг отаси нима учун қизига бу исмни танлагани ҳақида ёзган тушунтириш хатига қисқа қилиб, “ватанпарварлик мақсадида” деб ёзган. Ҳозир қизни уйда ҳам, мактабда ҳам қисқа қилиб. Роса деб чақиришади. Унинг ғалати номига ҳамма кўниккан. Қизга номи ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмаса-да, аммо туғилган кунида доимо бир хил байроқ ва герблардан иборат совғаларни қабул қилишга мажбур бўлади.